Миллий марказнинг Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Олий таълимдан кейинги таълим институтига 12.00.01 - Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи; 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ; 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар) ихтисослиги бўйича қабул имтиҳонлари ва суҳбатлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази биносида (Ислом Каримов кўчаси, 15):

таянч докторантурага чет тили бўйича имтиҳон – 10 ноябрда;

таянч докторантура (докторантурага) мутахассислик бўйича имтиҳон (суҳбат) – 12 ноябрда бўлиб ўтди.

YouTube тармоғида имтиҳонлар (суҳбат) жараёнларини онлайн эфирда кузатиб бориш имконияти таъминланди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech