Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди.
Мулоқотда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) Дилмурод Қосимов ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратова ҳам иштирок этди.
Суҳбат чоғида 2019 йил ташкил этилган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳузуридаги қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари ҳамда пенитенциар муассасаларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича шарт-шароитнинг халқаро стандартга мослаштириш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, Омбудсманнинг кейинги 10 ойлик фаолияти ҳақида сўз борди.
Кейинги беш йилда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида, суд-ҳуқуқ тизимида мамлакатимизда юз берган ижобий ўзгаришлар эътироф этилди.
Конструктив руҳда кечган учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.12.2021
- Кўришлар: 3358
- Чоп этиш