Осман МЕСТЕН, Туркия парламенти аъзоси, Туркия – Ўзбекистон дўстлик гуруҳи раҳбари:
— Ўзбекистон парламенти ташаббуси билан ташкил этилган бу нуфузли форумда қатнашаётганимдан мамнунман. Тадбир дунё парламентларини ўз атрофига бирлаштирди. У — бениҳоя фойдали.
Форумда инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлган барча масалалар муҳокама қилиняпти. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ва Ўзбекистоннинг миллий хусусиятларини ҳисобга олган. Хусусан, гендер тенглик, ёшлар масаласи, иқтисодий ривожланиш каби долзарб йўналишлар алоҳида эътиборда турибди. Улар юзасидан ўзаро фикр алмашинмоқда. Парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, глобал муаммолар ечимини ҳамжиҳатликда ҳал этиш, ўзаро тажриба алмашиш нуқтаи назаридан бу тадбир тарихий аҳамиятга эгадир.
Туркия парламенти аъзолари ҳам форум ишида фаол қатнашмоқда. Улар ўз таклифлари, нуқтаи-назарларини баён этиш орқали БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари рўёбига тилакдош эканлигини кўрсатишмоқда. Чунки инсоният олдида турган глобал муаммоларни ҳамкорлик алоқаларисиз ечиб бўлмайди. Шу боисдан биз бундан кейин ҳам парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали дунё ҳамжамиятини ташвишлантираётган йирик масалалар ечимига биргаликда йўл топиш ниятидамиз. Бухорода бўлиб ўтаётган бу форум шу ниятларнинг рўёбга чиқишига ўзгача бир суръат бағишлайди. Бунга ишончим комил.
Манба: senat.uz
- Қўшилди: 24.06.2021
- Кўришлар: 4067
- Чоп этиш