Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид, Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети ректори академик Қаландар Абдураҳмонов, институт профессори, файласуф олим Қиёмиддин Назаров иштирок этди ва сўзга чиқди.
Академик А.Саидов таъкидлаганидек, Наврўз байрами билан Абдулла Орипов таваллудида ўзига хос рамзийлик бор. Негаки, Абдулла Орипов миллий адабиётимизга Наврўз ва баҳор руҳиятини олиб кирди. Давлатимиз раҳбарининг Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга оид ташаббуси шоирнинг буюк шахсиятига, самарали фаолияти ва улуғвор ижодига бўлган юксак эътибор ифодасидир.
Тадбир доирасида А.Саидов, Қ.Абдураҳмонов ва Ғ.Мирзо ҳаммуаллифлигида Абдулла Орипов хотирасига бағишлаб ёзилган ва янги нашрдан чиққган "Ўзбекистон - дилбар Ватаним" китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 19.03.2021
- Кўришлар: 4168
- Чоп этиш