Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан чоп этилаётган «Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» туркумига мансуб навбатдаги рисола шундай номланган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаcи ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Шу маънода, юридик фанлар доктори Мирзатилло Тиллабоев муаллифлигида нашр этилган янги китобда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш ва ҳимоя қилиш масалалари ҳамда сайловларни ўтказиш тартиби ёритилгани унинг долзарблигини янада оширади.
Рисола ўқитувчилар, аспирантлар, талабалар, тадқиқотчилар, шунингдек, демократик сайловларни ўтказиш амалиётига қизиқувчилар учун мўлжалланган. Китоб матни ўзбек, инглиз ва рус тилларида тайёрланган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 20.10.2021
- Кўришлар: 3725
- Чоп этиш