Ўзбекистон — Туркия: парламентлараро алоқалар янада ривожланади

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари А. Саидов бошчилигидаги делегация Анқара шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Туркия Буюк Миллат Мажлиси “Ўзбекистон-Туркия” дўстлик гуруҳи раҳбари Усман  Местен билан учрашди.

Мулоқот чоғида туркиялик депутат Ўзбекистон ва Туркия умумий цивилизация, тарих ва маданиятга эга қардош давлатлар эканига алоҳида урғу берди ҳамда мамлакатимиз ўзининг тарихий мероси, бой табиий ресурслари ва стратегик жойлашуви, 35 миллионли аҳолиси билан Марказий Осиёда катта салоҳиятга эга давлат эканини таъкидлади.

У.Местен икки давлат ўртасидаги муносабатларни “Етакчиларимиз қатъий сиёсий иродаси билан асос солинган ва яқин қардошлик руҳига асосланган ҳақиқий стратегик шериклик”, дея таъкидлади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг 2019 йилда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиб кириши ўзаро ҳамкорликни жадал суръатлар билан ривожланишига катта туртки бағишлаганини, жорий йил 12 ноябрда Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Ўзбекистон Президентининг иштироки Туркия учун катта шараф бўлганини эътироф этди.

Учрашувда иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш, айниқса, икки давлат раҳбарлари режа қилган, яқин келгусида савдо ҳажмларини 5 миллиард АҚШ долларига етказиши учун парламент аъзолари 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech