Ҳар йили бутун дунёда 15 сентябрь Халқаро демократия куни сифатида нишонланади. У Парламентлараро Иттифоқ таклифига биноан 2007 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюция асосида ташкил этилган.
Халқаро демократия куни 1997 йил 15 сентябрь куни Парламентлараро иттифоқ томонидан қабул қилинган “Умумжаҳон демократия декларацияси”га мувофиқ нишонланади. Демократия кунида демократиянинг тарғиботи учун тадбирлар, жумладан, конференциялар, мунозаралар ва семинарлар, матбуот анжуманлари ўтказилади.
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни “Демократия ҳақиқатдан ҳам инқирозга юз тутдими?” мавзусида Парламентлараро иттифоқнинг онлайн конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Иттифоқ вице-президенти Акмал Саидов иштирок этди ва маъруза қилди.
Манба: parlament.gov.uz
- Қўшилди: 20.09.2021
- Кўришлар: 3871
- Чоп этиш