Юртимизда меҳмон бўлиб турган Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига келди. Меҳмонларни Самарқанд темир йўл вокзалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов кутиб олди.
Меҳмонлар Самарқанд билан танишувни Регистон майдонидан бошлади. Бу ердаги мадрасаларнинг бунёд этилиш тарихи, уларни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга безавол етказиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Парламентлараро Иттифоқ Бош котиби М.Чунгонг ва делегация аъзолари эртага Пайариқ туманидаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказиладиган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни таъминлашда парламентнинг роли” мавзусидаги парламент форумида иштирок этади.
Манба: zarnews.uz
- Қўшилди: 25.06.2021
- Кўришлар: 3750
- Чоп этиш