2021 йил 7-8 октябрь кунлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан айни шу мавзуда семинар-тренинг ўтказилади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ички ишлар Академияси, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти, Бош прокуратура Академияси масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари иштирок этади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 5-бандида белгиланган вазифа ижросига бағишланади.
Бунда асосий эътибор Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ҳамкорлигида 2021 йил 1 октябрдан бошлаб тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ташкил мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тренерларни тайёрлашга қаратилиши режалаштирилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 06.10.2021
- Кўришлар: 3765
- Чоп этиш