“Шароф Рашидов – давр инсони”

25 июнь куни Жиззах шаҳрида шу мавзуда халқаро, фанлараро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуман “Шароф Рашидов илмий-маърифий мемориал уй-музейи” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси кўмагида ташкил этилди.

Онлайн ва офлайн тарзда ўтказилган халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларини академик Акмал Саидов қутлади ва анжуман ишига муваффақиятлар тилади.

Ушбу илмий-амалий конференцияни ўтказишдан мақсад – атоқли давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов маънавий меросини унинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда, долзарб услубий ёндашувлар, теран таҳлил ва талқинлар негизида ҳар томонлама илмий мушоҳада кўзгусидан ўтказиш ҳамда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида бу борада холис ёндашувни шакллантиришдан иборат.

Шунингдек, Ўзбекистон тарихининг 1950-1980-йилларни қамраган даври ҳақида янгича тадқиқотларнинг йўналиш ва шакллари бўйича изланишлар олиб бориш ҳамда айни мавзудаги билимларни оммалаштириш масалалари кўзда тутилган.

 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech