Сўз эркинлиги ва масъулияти

Сўз эркинлиги — демократик жамиятнинг асосий устунларидан бири ҳисобланади. Шу маънода, бугун мамлакатимиз медиа маконида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Буни сўнгги тўрт-беш йилда оммавий ахборот воситалари мазмун-моҳиятидаги янгиликлар, айниқса, нодавлат интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқлар фаолиятидаги фаолликда яққол кузатиш мумкин.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан жорий йилнинг 10 ноябридан – 10 декабрига қадар “Инсон ҳуқуқлари ойлиги” деб эълон қилингани муносабати билан жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ташкил этилган “Сўз эркинлиги” мавзусидаги семинар-тренингда шу ҳақда сўз борди.

Университетнинг магистратура босқичи талабалари, ўқитувчилари  иштирок этган тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини, шу жумладан сўз эркинлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бу борада Миллий марказ томонидан бажарилаётган ишлар, сўз ва фикр эркинлиги, маълумот олиш соҳаларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот-маърифий фаолиятнинг сифати ҳамда манзиллилигини яхшилаш тўғрисида фикрлар алмашилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech