Куни кеча Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим: халқаро тажриба ва миллий амалиёт” мавзусида ташкил этилган халқаро анжуман кенг жамоатчиликда катта таассурот қолдирди.
Анжуман дастури доирасида офлайн ва онлайн шаклдаги мулоқотлар, хорижий ташкилотлар, олий ўқув юртлари ҳамда юртимиз олимлари, амалиётчи мутахассислар тақдим этган мазмунли маърузалар шу тадбирнинг иштирокчиларидан бири сифатида менга ниҳоятда манзур бўлди.
Мен ҳам юқоридаги йўналиш бўйича илмий иш олиб боряпман. Миллий маркази томонидан «Рақамли авлод. COVID-19 пандемияси даврида инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» мавзусида ёшлар ўртасида ўтказилган Республика кўрик-танловида "Инсон ҳуқуқларига оид таълимни шакллантириш ва ривожлантиришда халқаро универсал ташкилотларнинг иштироки" мавзусидаги мақолам билан иштирок этдим.
Танловнинг “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши мақола” номли учинчи номинация бўйича ғолиб бўлиб, 1-ўринни олдим. Танлов ташкилотчиларига тақдим этилган диплом ва эсдалик совғалари учун миннатдорлик билдираман.
Халқаро конференцияда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ёшлар хабардорлигини ошириш борасидаги ёндашувларни мукаммаллаштириш, нсон ҳуқуқлари ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш соҳасида педагог кадрлар тайёрлаш тизими, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш юзасидан кўплаб янги ҳамда фойдали фикрлар билдирилди. Ушбу мушоҳадаларга бой тавсиялардан келгуси илмий-педагогик фаолятимизда албатта фойдаланамиз.
Шаҳло Сафарова,
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
“Ҳуқуқ назарияси ва давлат бошқаруви” кафедраси ўқитувчиси
- Қўшилди: 13.12.2021
- Кўришлар: 3271
- Чоп этиш