2 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқувчилари учун “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари” мавзуда маҳорат дарси ташкил қилинди. Мастер-классда 40 дан зиёд ўқувчи иштирок этди.
Марказнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва маърифат ҳамда Ахборот-ресурс мультимедиа бўлими томонидан ўтказилган мазкур маҳорат дарси ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган. Шунингдек, ёшларнинг бу борадаги назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш ҳамда ўқитилаётган махсус фанлардан олган сабоқларини янада чуқур ўзлаштиришларига кўмаклашиш мақсадини кўзда тутади.
Маҳорат дарси мобайнида иштирокчилар инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари, ижтимоий ва ҳуқуқий мазмун-моҳияти билан таништирилди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга аниқ ва батафсил жавоблар берилди.
Дарс сўнгида Тошкент шаҳар юридик техникуми ўқувчилари ва ўқитувчиларига Миллий марказ томонидан чоп этилган китоблар жамланмаси тақдим этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 02.04.2021
- Кўришлар: 4248
- Чоп этиш