Владимир СОКОЛИН: Бундай нуфузли форум МДҲ ҳудудида, балки дунёда илк бор ўтказилаяпти

Владимир СОКОЛИН, МДҲнинг давлатлараро статистика қўмитаси раиси:

— Адашмасам, бундай нуфузли форум МДҲ ҳудудида, балки дунёда илк бор ўтказилаяпти. Барқарор ривожланиш мақсадлари масаласини биз одатда мутахассислар, статистлар даражасида кўриб, таҳлил қилиб чиқар эдик. Ваҳоланки, сиёсий доирадаги мулоқотлар жуда муҳим. Мени шу форумга таклиф қилгани ва соҳамизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилишга имкон яратиб бергани учун ўзбек парламенти раҳбариятига миннатдорлик билдираман.

Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсади бор.Уларнинг ҳар бири барча давлат учун жуда муҳим. Мен анжуманда ўз касбимдан келиб чиққан ҳолда, демография масалаларига кўпроқ тўхталаман. Бу Барқарор ривожланиш мақсадларининг муҳим жиҳатларидан саналади. Зеро, БРМ инсон ҳаётини қандай қилиб яхшилашга қаратилган. Қолаверса, 2023 йилда Ўзбекистонда илк бор мустақил тарзда аҳолини рўйхатдан ўтказиш компанияси ўтказилади. Бу нафақат статистиканинг, балки давлатнинг сиёсий вазифаси саналади. Чунки унда кўплаб вазирлик ва ташкилотларнинг иштироки талаб этилади. Биз ўзбекистонлик ҳамкасблар билан шу борада ҳам ўзаро тажриба алмашамиз. Жумладан, Бухоро вилоят статистика бошқармасида бўлиб, бу муҳим жараёнга тайёргарлик ҳолати билан танишамиз.

Манба: senat.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech