6 март куни Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 28-сонли ўрта умумтаълим мактабида "Мен нечун севаман Ўзбекистонни?" мавзуида маънавий-маърифий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими, Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Бахмал тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг ҳаёт ва ижод йўли, Ватан, Халқ, Истиқлол мавзуларидаги шеърларининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Давлат мадҳиясининг яратилиши тарихи хусусида фикр юритилди.
Мактабнинг фаол ўқувчилари Дурдона Каримова ва Шуҳрат Мусурмонов Абдулла Орипов асарларидан намуналар ўқиди. 8 ва 9-синф ўқувчилари ижросида шоир шеърларига басталанган қўшиқлар янгради.
Бахмал тумани Халқ таълими бўлимининг Муассасалар фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари Суннат Қаршибоев Жиззах вилояти ҳокими ташаббуси билан "Иқтидорли ўқувчиларнинг олтин фонди" таъсис этилгани ҳақида тўхталди. "Олтин фонд"нинг кимё фани бўйича вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган 28-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқувчиси Юнус Бўрибоевга ғолиблик нишони тантанали равишда топширилди.
Тадбир доирасида академик Акмал Саидов ва шоир Ғулом Мирзонинг "Сен баҳорни соғинмадингми?" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзуидаги туркум ахборот-маърифат тадбирлари доирасида ўтказилди. Коронавирус пандемияси шароитида ушбу тадбирни ташкил этишда санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 09.03.2021
- Кўришлар: 4113
- Чоп этиш