Куни кеча Испаниянинг "DIARIO ARBAT" ва "EL MUNDO FINANCIERO" электрон нашрларида янги Ўзбекистоннинг халқаро парламентаризмни ривожлантириш жараёнларидаги иштирокига бағишланган мақола чоп этилди. Испан тилида эълон қилинган ушбу мақола муаллифи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ҳисобланади.
Шунингдек, Женевада инглиз тилида чиқадиган «International Diplomat» журнали БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган янги ташаббусларга атрофлича шарҳ бериш асносида А.Саидовнинг айни мавзудаги мақоласига мурожаат қилди.
Ўз навбатида, яқинда Латвиянинг “Freecity.lv” («Очиқ шаҳар») кундалик интернет-журнали ушбу муаллифнинг Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янгиланишларга оид мақоласини нашр этди.
Бу мавзулар Осиё мамлакатлари оммавий ахборот воситаларининг ҳам эътиборида эканини қайд этиш лозим. Хусусан, Марказ директорининг Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараларига бағишланган таҳлилий мақоласи Покистонда нашр этиладиган «Islamabad Post», «Centeline» ва «Diplomatic New Agency» каби бир қатор инглиз тилли ахборот ресурсларининг алоҳида диққат марказида бўлди.
Шу мамлакатнинг «National Herald Tribune» ва «Islamabad Post» газеталарида А.Саидовнинг "Янги Ўзбекистон ва сайлов қонунчилиги" сарлавҳали мақоласи ҳам чоп этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 05.04.2021
- Кўришлар: 4261
- Чоп этиш