Янги Ўзбекистоннинг гендер сиёсати Жанубий Корея матбуоти нигоҳида

Жанубий Кореянинг нуфузли нашрларидан бири - «The Korea Post» веб-саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг “Янги Ўзбекистоннинг гендер сиёсати” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Жанубий Кореянинг нуфузли нашрларидан бири - «The Korea Post» веб-саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг “Янги Ўзбекистоннинг гендер сиёсати” сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда гендер тенглик масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини кафолатлаш уларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирокини кенгайтириш борасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилади.

Мақолада ёзилишича, яқинда 2030 йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш доирасида Ўзбекистоннинг аёллар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича тажрибаси тўғрисидаги маълумотлар БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида ташкилотга аъзо давлатларга тақдим этилди.

Шу муносабат билан БМТ ва Парламентлараро иттифоқ экспертлари ушбу соҳада Ўзбекистонда кузатилаётган тенденциялар, хусусан, давлат ва жамият ишларида, парламент, ҳукумат ва суд тизимида аёллар сонининг ортаётганини юқори баҳолади.

Манба: янги Ўзбекистон

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech