Европа билан парламентлараро алоқалар янада ривожланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Европа Парламентининг Марказий Осиё ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раҳбари Фулвио Мартушелло билан учрашди.

Тадбир аввалида меҳмонларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти, парламент қуйи палатаси фракциялари ва қўмиталари иш услуби хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек юртимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, ҳаётга самарали тадбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик жадаллашгани кузатиляпти. Томонлар мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келмоқда. 2011-2018 йилларда мамлакатимизга Европадан қатор парламентарийлар ташрифи амалга оширилди. Европа парламентининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси, Марказий Осиё ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси, Европа халқ партияси фракцияси ва бошқа делегациялар шулар жумласидан.

Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ЕИ ҳузуридаги ваколатхонаси раҳбари томонидан Европа парламенти раҳбарияти ва аъзолари, Европа парламентининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси, Халқаро савдо бўйича қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси, Хавфсизлик ва мудофаа масалалари бўйича кичик қўмитаси, асосий сиёсий гуруҳлар (фракциялар), шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси вакиллари билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилмоқда.

Бу галги мулоқотда парламент делегациялари алмашинувини фаоллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида ҳамкорлик қилиш, қонунчилик ҳужжатлари, ахборот-таҳлилий материаллар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари ҳам келишиб олинди.

Манба: ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: