Европа парламенти депутати Т.Мариани билан учрашув

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 25 октябрь куни Европа парламенти депутати Тьерри Мариани билан учрашди.

А.Саидов меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, Олий Мажлис қуйи палатаси фаолияти, унинг қўмиталари ва фракциялари иш услублари ҳамда парламентаризм соҳасидаги янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Суҳбат чоғида делегация аъзоларига Ўзбекистонда демократик давлат қуриш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, ҳар томонлама пухта ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари тўғрисида сўзлаб берилди.

Т.Мариани Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришларни, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларини ижобий баҳолаб, Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда Ўзбекистон алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон билан Европа парламенти ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

  Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech