Ёшлар масаласи ҳамиша долзарб

Мамлакатнинг эртанги куни ёшларнинг таълим-тарбияси, салоҳияти билан узвий боғлиқ.

Шу маънода давлатимиз раҳбари томонидан ёшларнинг таълим-тарбияси, истиқболига бевосита дахлдор ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилмоқда. Айни пайтда улар халқаро миқёсда ҳам ўзининг юксак эътирофини топмоқда.

Бугун пойтахтимизда ташкил этилаётган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси ҳам бунга яна бир ёрқин мисолдир. Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ва халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ташаббуси асосида ташкил этилмоқда.

Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси “Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш” мавзуига бағишланади. Унда  30 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 500 дан зиёд вакил қатнашиши кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, Президентимизнинг халқимиз, айниқса, ёшлар ҳуқуқ ва  манфаатлари, келажаги йўлидаги илғори ташаббуслари, долзарб масалаларни ҳал этишга оид ғоялари халқаро миқёсдаги минбарлардан кўп марта баралла янграган, жаҳоний эътироф топган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Президенти БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган ташаббус асосида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ишлаб чиқиш жараёни изчил давом этмоқда.

Тошкент анжумани доирасида "СOVID-19" пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган ҳозирги шароитда навқирон авлоднинг ўз мамлакатлари ривожланишидаги иштироки; ёшларнинг сифатли таълим олиш ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари, ёшларнинг ўз ҳаёт тарзига таъсир ўтказадиган қарорларни қабул қилишда қатнашиши каби масалалар атрофлича кўриб чиқилади. Шу билан бирга ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш  ва қўллаб-қувватлаш учун мавжуд халқаро механизмларни такомиллаштириш истиқболлари муҳокама этилади.  Бунда барча навқирон инсонлар ўз ҳуқуқларидан тўла-тўкис, ҳеч қандай камситишларсиз фойдаланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Н.Усмонова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: